ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2018
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
171819202122
23242526272829
3031     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Актриса Самида Холматова таваллуд топган кун
1963-08-20

Самида Холматова 1963 йил 20 августда Ўш вилоятининг Навқат туманида туғилган. 1982 йилда Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетига ўқишга кирди. 1987 йилда институтни муваффақиятли тугатиб, ўзи ишлаётган Ўш вилоятидаги Бобур номли ўзбек давлат академик драма театрига ишга боради. Мазкур даргохда қатор образлар яратади. Шулардан Абдулла Ориповнинг «Жаннатга йўл» асарида Ҳурқиз, «Равшан ва Зулхумор»да Ойқиз, Ўлмас Умарбековнинг «Ер ёнганда» асарида Ойдин, Ўткир Хошимовнинг «Тўйлар муборак» асарида Мадина, «Нодира» спектаклида Увайсийнинг ёшлигини ижро этади. Театрда роллар ижро этиш билан бирга кўпгина ҳалқона ва бастакорлар яратган қўшиқларни ижро этиб, республика радиосининг олтин фондига ўзининг 30 дан ортиқ қўшиқларни  ёздириш бахтига муяссар бўлади. Самидахон Холматова оилада меҳрибон она. Турмуш ўртоғи Олимжон ака Хўжаев билан 2 фарзандни тарбиялаб, ширин хаёт кечириб келмокда.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган